Қирғизистон бош вазири истеъфо берди

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфо берди. У 2018 йил 20 апрелда бош вазир лавозимига сайланганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфо берди, деб хабар қилди Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Қирғизистон барча муаммоларни ҳал қилишади, фақат вақт керак – Жеенбеков

Абилгазиев 2018 йил 20 апрелда бош вазир лавозимига сайланганди.

Частоталар бўйича жанжал

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни депутат Жанар Акаев парламент йиғилишида ҳукумат икки дона радиочастоталарни арзон нархда сотганини айтганди. Депутатнинг сўзларига кўра, бош вазир рухсатисиз сотилган бўлиши мумкин эмас. У етказилган зарарни 5 миллиард қирғиз сомига баҳолаган. Эртаси куни Абилгазиев парламентда айблов бўйича баёнот берди.

Кейинчалик Бош прокуратура коррупция билан боғлиқ иш юзасидан Давлат алоқа агентлигининг беш киши, шу жумладан ДМХҚ ходимлари ҳибсга олинганини маълум қилди.

27 май куни Абилгазиев коррупция ҳолатлари бўйича терговга босим ўтказишда айбланмаслик учун қисқа муддатли таътил олди.