ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда мутахассисдан нега автобусларга рухсат берилгани, метрога эса берилмагани сўралди.
“Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!”, - деди Отабеков.
Аввалроқ у марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин деган фикрни билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида автобуслар ишини қайта бошлаган эди.