Нега метро фаолиятига рухсат берилмади?

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция Алишер Навои в Ташкентском метрополитене
Станция Алишер Навои в Ташкентском метрополитене - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори нега автобусларга рухсат берилгани, метрога эса берилмаганини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда мутахассисдан нега автобусларга рухсат берилгани, метрога эса берилмагани сўралди.

Пассажирка в аэропорту  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқаро парвозларни тикламоқда: кимларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди

“Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!”, - деди Отабеков.

Аввалроқ у марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин деган фикрни билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида автобуслар ишини қайта бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0