ХТВ абитуриентлар учун бепул “Онлайн-репетитор” тақдим этди

Ушбу лойиҳа умрида биринчи бор ОТМга кириш учун имтиҳонга тайёрланаётган битирувчиларга ёрдам ва репетиторга бориш имкони йўқлар учун ишга туширилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 15 июндан “Online-maktab” каналида абитуриентларга ёрдам сифатида “Онлайн-репетитор” рукни ишга туширилди. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Қабул квоталари тасдиқланди ва ҳужжат топшириш муддати ўзгартирилди

Вазирнинг сўзларига кўра, умрида биринчи бор олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонга тайёрланаётган битирувчиларда, албатта, ҳаяжон босиб тестни қандай тўлдириш, ўзини қандай тутиш каби масалаларда ҳам хато қилиб қўйиш хавфи юқори. Шу билан биргаликда, ҳамманинг ҳам ҳозирги ёзги таътил вақтида репетиторга бориш имкони йўқ.

“Шунинг учун “Online-maktab” каналида (5-8-синфларникини ўрнига) бугундан бошлаб “Online-repetitor” рукни остида тестга тайёрлаш курслари бошланди. Энди мамлакатимизнинг исталган жойидан бемалол уйда ўтириб Давлат тест марказининг тестларига тайёргарлик кўрса бўлади”, - дея ёзган Шерматов.

Дарслар жадвали билан Халқ таълими вазирлигининг расмий Telegram-каналида танишиш мумкин.