Қабул квоталари тасдиқланди ва ҳужжат топшириш муддати ўзгартирилди

© Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmatiВ Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы
В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

Бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

Магистратура – 10 425 нафар.

Қарорга кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Аввалроқ бу жараён 15 июндан 15 июлга қадар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ҳужжатларни қуйидагилар орқали топшириш мумкин:

– Давлат хизматлари марказлари;

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти.

Янгиликлар лентаси
0