ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президент қарори билан “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.
Бу спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқлангани хабар қилинган эди.