Шарифходжаев Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Шарифходжаев Усман Улфатович Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлаш бўйича қарор имзолади, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Халқаро сўров мактаб таълими қандай ўзгарганлигини кўрсатди

Президент қарорига кўра, Шарифходжаев Усман Улфатович Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усман Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Умаров фаолият юритган эди. Жорий йилнинг февраль ойида Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланган.