Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган танлов ўтказилади

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мудофаа вазирлиги Тошкент кўчаларида нега ҳарбий техникалар пайдо бўлганини тушунтирди

Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январда танловни эълон қилади.

Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳоланади.

Ташкилий ишчи гуруҳ ҳар йили 25 декабргача танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштириб, ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда юборади.

Танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.