Коронавирус заифлашмоқда - вирусолог

Коронавирус дунёнинг барча мамлакатларида заифлашмоқда, бироздан сўнг у оддий томоқ йўллари шамоллашига ўхшаган касалликка айланади, деди италиялик шифокор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Коронавирус инфекцияси сўнгги 3 ой ичида сезиларли даражада заифлашган, демак кузда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бўлмайди. Бу ҳақида италиялик таниқли вирусолог, Вита-Салут Сан-Раффаеле университети проректори Массимо Клементи маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. 

"Май ойида бизнинг шифокорлар касалхонага ётқизилган коронавирус билан касалланган беморларнинг оғирлик даражаси аста-секин пасайишини қайд этдилар. Бу нафақат беморларнинг қисқариши, балки реанимация бўлимида даволанишга муҳтож бўлганлар сонининг камайиши, хусусан, пневмония туфайли реанимацияга тушганлар сони камайди. Шу билан бирга, уйда даволаниши мумкин бўлган юқтирганлар сони кўпайди", - деди профессор.

Клементи айтишига қараганда, Сан Раффаеле касалхонасининг микробиология ва вирусология лабораторияси ходимлари тадқиқот ўтказишган. Улар 1 мартдан 15 мартга қадар ва май ойининг иккинчи ярмида 100 нафар беморда вирус босимини (биологик суюқликнинг маълум миқдорида вируслар сони)ни солиштириб кўришган. Шунда маълум бўлишича март ойининг бошида март ойининг бошида вирус босими ўнлаб баравар юқори бўлган. "Бу муҳим натижа" деди италиялик олим.

"Корона"дан кучлироқ вирус пайдо бўлиши мумкин - эпидемиолог

"Вирус босимининг пасайиши - вируснинг заифлашаётганидан дарак беради. Ҳозирча биз буни аниқ аниқлик билан айта олмаймиз, лекин, эҳтимол, айнан шундай", - деди шифокор.

Клементи айтишига қараганда, вирус жуғрофий жойлашувидан қатъий назар барча мамлкатларда бир хил заифлашмоқда. "Яқин орада янги вирус шу қадар заифлашадики, у одамларда оддий нафас олиш йўллари шамоллашини келтириб чиқаради", - дейди вирусолог.

Маълумот учун, 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда 7 миллинан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 404 мингдан ортиқ одам вафот этган.