Тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди. Синовлар учун 64 та бино ажратилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Давлат тест маркази 2020-2021 ўқув йили қабулида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати эълон қилди.

ОТМга қабул жараёни 15 июндан бошланади, тест синовлари эса 2 та фандан бўлади

Мазкур рўйхатда биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, уларнинг тест ўтказиладиган нечанчи бино сифатида қайд этилгани, манзили ва жойлашуви кўрсатилган.

Таъкидланишича, бу йил тест синовларни ўтказиш учун 64 та бино ажаратилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ОТМга қабул жараёни 15 июндан бошланади, тест синовлари эса 2 та фандан бўлади.