ОПЕК+ 2.0 шартномаси барча учун фойдалими ЁКИ...

ОПЕК+ 2.0. шартномаси Россия ва МДҲ давлатларига нима беради? Энергетика хавфсизлиги мутахассиси изоҳи. 
Sputnik

ОПEК+2.0 деб номланган ушбу келишув G20 ва ОПEК+ иштирокчилари музокаралардан сўнг 2020 йил апрел ўрталарида тузилган эди. Ўшанда нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 9,7 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олинган эди. Россия миллий энергетика хавфсизли фондининг бош мутахассиси Игорь Юшков Sputnik учун. 

Биринчи давр муваффақиятли тугади

Ушбу қарор коронавирус туфайли нефтга бўлган талаб мисли кўрилмаган даражада тушиб кетганидан сўнг қабул қилинган эди. Ўшанда дуннинг барча давлатлари инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида кесин чоралар қабул қилишган эди. Натижада самолётлар учишдан тўхтаб, автомобиллар ҳаракати чекланиб завод ва фабрикалар тўхтаб қолган ва ёнилғига бўлган талаб кескин камайган эди. Нефт қазиб олиш ҳажми эса олдинги кризисгача бўлган даражада қолаётган эди.

ОПЕК ва Россия Америка сланец нефти оёғи остига "бомба қўйди"

Бундан ташқари, Россия ва Саудия Арабистони ўртасида нефт қазиб олишни қўшимча қисқартириш масаласида келишмовчиликлар туфайли, ОПEК + битими 2020 йилнинг иккинчи чорагида амалда бузилди. Шу йилнинг 4-6 март кунлари бўлиб ўтган ОПEК + келишувида томонларнинг учрашувида қироллик нефт қазиб олишни барча иштирокчилар учун амалда бўлган квоталаридан яна 1,5 миллион баррелга камайтиришни таклиф қилди. Сабаб сифатида Хитойда талабнинг пасайиши кўрсатилди. Россия ўша пайтда ишлаб чиқаришни камайтирмасдан, вазият қандай ривожланишини кузатишни тавсия қилган эди. Ўша вақт Хитойда карантин қанча вақт давом этиши ва вирус бошқа мамлакатларга тарқалиши ҳали аниқ эмас эди.

Март ойидаги ОПEК + аъзоларининг муваффақиятсиз йиғилишидан сўнг, Саудия Арабистони "нархлар уруши" ни бошлади: қироллик ўз нефтини харидорларига жиддий чегирмалар билан сота бошлади ва 1 апрелдан (аввалги келишувлар даври тугаган пайтда) нефт қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга кўпайтирилишини эълон қилди. Шартноманинг қолган томонлари ҳам ҳаракат эркинлигини олдилар ва ўз маҳсулотларини кўпайтиришга тайёрландилар.

Натижада иккита тенденция - нефт истеъмолининг кескин пасайиши ва уни қазиб олишнинг ўсиши бозорда нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Ана шундай воқеалар фонда ОПEК + 2.0 битими тузилди.

Саудия Арабистони "Катта йигирматалик" фавқулодда саммитини онлайн режимда чақиради

Ушбу маълумот дастлабки давр учун битимнинг ҳақиқий мақсадларини тушуниш учун муҳимдир. Март-апрел ойларида катта миқдордаги нефтнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши бутун дунёодаги нефт омборларини ортиқча тўлиб кетишига олиб келган эди. Ахир таклифнинг талабдан ошиши кунига 20-35 миллион баррелга етганди. Шу сабабли ОПEК + янги келишуви олдига нефтни сақлаш омборларининг тошиб кетишини олдини олиш вазифаси қўйилди.

Чунки, бундай ҳолда энг салбий стсенарий бўйича, барча ишлаб чиқарувчилар ОПEК + келишувига биноан ишлаб чиқаришни сезиларли даражада камайтириши керак бўлар ва нефт нархи нолга тушиб кетарди.

Бу нефт қазиб олувчи давлатларнинг амалдаги шартномаси ва 2016 йилда тузилган биринчи ОПEК + келишуви ўртасидаги фарқдир. Кейин нефт нархини кўтариш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини тартибга солиш ҳақида гап кетмоқда, чунки олдинги нархлар кенгайтирилган картел иштирокчиларига, шу жумладан Россияга ҳам маъқул келмади.

Истеъмол тикланмоқда, нархлар ҳам

Июн ойининг бошига келиб, нефт омборларини ортиқча тўлдириш хавфи сезиларли даражада камайди. Шунинг учун биз ҳозирги форматдаги ОПEК + битими биринчи вазифани муддатидан олдин бажарган деб айта оламиз. Ахир у май-июн ойларида мамлакатлар нефт қазиб олишни иложи борича камайтириши ва 1 июлдан бошлаб уни бир оз оширишни назарда тутган эди. Олдинги сценарий бўйича кунлик нефт қазиб олиш ҳажмини май ойида 9,7 млн. баррелга, июнда – 7,7, июл – декабрда эса – 5,8 млн баррелгача қисқартиришни назарда тутган эди. Лекин ОПЕК вазиятга қараб ўз қарорини ўзгартирди ва кунлик қазиб олиш ҳажмини энг катта қисқартириш муддатини июл ойига қадар узайтирди. Бу дегани картел иштирокчилари олдинги, нархларни тепага кўтариб турувчи стратегияга қайтишганидан дарак беради.

Саудия Арабистонига нефт уруши қимматга тушади - Bloomberg

Қазиб олиш ҳажмида энг катта чекловларни июл ойигача узайтиришни Саудия Арабистони, эҳтимол АҚШ босими остида амалга оширган бўлишлари мумкин. АҚШга нефтнинг юқори нархларда сотилиши ўз сланец нефт ишлаб чиқариувчиларини ҳимоя қилиш учун керак. Нефт нархи баррелига 30 доллардан бўлса сланец лойиҳаларининг барчаси даромадсиз бўлади.  АҚШда ҳозир қазиб олинаётган нефт ҳажми кескин камайиб кетмоқда. Ишлаб чиқариш кунига 2 млн баррелгача камайган. Ҳукумат топшириғига биноан эмас – иқтисодий сабаблар туфайли.  

Россия қазиб олиш ҳажмини чеклашга рози бўлишига ҳам бир неча сабаблар бор. Бунга биринчидан нефт нархи ошишга қаратилган сиёсати сабаб бўлган. Ахир Россияда фойдали қазилмалар солиғи нефтнинг жаҳон бозоридаги нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Нефт қанча қиммат бўлса, бюджет шунча кўп маблағ олади.

Иккинчидан, Россия Саудия Арабистони билан яна можароли вазият юзага келишидан манфаатдор эмас.

Беларусь Саудия Арабистонидан биринчи нефт партиясини сотиб олди

Собиқ Иттифоқ республикалари учун ОПЕК+нинг ушбу қарори, умумий ҳисобда ижобий натижалар олиб келади. Қозоғистон ва Озарбайжон учун нефт нархининг ошиши ҳажм ошишидан кўра муҳимроқ. Беларусга ҳам нефт қимматроқ бўлса яхши. Республика катта миқдорда Россия нефтини сотиб олишга қайтди ва ўз нефт заводларини тўлиқ қувватда ишлатмоқда. Европада нефт маҳсулотлари нархи қанча балан бўлса Беларус учун бу шунчалик яхши.

ОПЕК+нинг нефт ҳажмини камайтириш ҳисобидан унинг нархини ошириш ҳақидаги сўнгги қарори барча аксарият учун яхши натижа олиб келади. Ушбу қарорга қарш чиққан нефт компаниялари ҳам жиддий қийинчиликка учрамасликлари керак. чунки уларнинг молиявий заҳиралари бор.