Россия душман эмас. АҚШ собиқ давлат котиби Трампнинг нотўғри ёндашувига ишора қилди

АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл Дональд Трампнинг Россияни “Катта еттилик”га таклиф қилиш ғоясига муносабат билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияни “Катта еттилик”га таклиф қилиш ғоясини шарҳлаб, у Москвани Вашингтоннинг душмани деб билмаслигини айтди.

CNN телеканалида Пауэллдан давлат раҳбарининг G7 саммитига Россия делегациясини чақириш таклифига қандай муносабатда эканлигини сўрашди.

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

“Мен бунга шундай жавоб бераман: Россия бизнинг тўртта душманимиз рўйхатига киритилган бўлса, нима учун у (Трамп) бу қарорни ёлғиз ўзи қабул қилмоқда? Аслида, улар душман эмас. Улар бизнинг тўртта душманимиздан бири эмаслар ... Айнан Пентагон тўртта душманимизни белгилаган вазият юзага келди: Хитой, Россия, Эрон ва КХДР. (бу мамлакатлардан) ҳеч бири ҳозирнинг ўзида бизга ҳужум қилмоқчи эмас”, - деди у.

Пауэлл 2001 йилдан 2005 йилгача кичик Жорж Буш президентлиги даврида давлат котиби бўлган.

Аввалроқ Трамп G7 саммитини сентябргача қолдириши ва унга тўрт давлатни - Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни таклиф қилмоқчилигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, “еттилик гуруҳ” ўз таркиби бўйича дунёда содир бўлаётганларни аниқ акс эттирмаяпти. Бу мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи”.