Ковалёв: Ўзбекистондаги давлат таълим тизимига рақобат керак

Олий иқтисодиёт мактабининг (ОИМ) жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети деканининг биринчи ўринбосари Игорь Ковалёв республикада давлат таълим тизими устувор бўлиши керак, аммо хусусий тизимни ҳам ривожлантириш зарур деб ҳисоблайди.
Sputnik

Ўзбекистон Нодавлат таълим муассасалари уюшмаси президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Ариповга мурожаат қилди. Ўқитувчилар очиқ хат билан таълимнинг хусусий секторини йўқ бўлишига йўл қўймасликни ва барча зарур санитария талабларига жавоб берган ҳолда хусусий ўқув муассасалари ишига рухсат беришни илтимос қилишди.

Мирзиёев мамлакат олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди

Ушбу мурожаат юзасидан ОИМ жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факултети деканининг биринчи ўринбосари Игорь Ковалёв фикр билдирди.

"Агар ҳеч бўлмаганда қисман онлайн форматга ўтиш имкони бўлмаса, соҳа катта зарар кўриши аниқ", - деди мутахассис.

Умуман олганда, унинг фикрича, республикада бошланғич ва юқори даражадаги давлат таълим тизими устунлик қилиши керак.

“Хусусийсига умид қилиш учун давлат бой бўлиши керак, барча фуқаролар эса бадавлат бўлиши керак. Аммо Ўзбекистондаги ҳамма ота-оналар ҳам ўз фарзандининг таълими учун пул тўлашга қодир эмас. Шунинг учун, ўйлайманки, давлат тизимига устуворлик берилиши керак, аммо айни пайтда, давлатники догматик бўлиб қолмаслиги ва қотиб қолмаслиги учун муайян бир рақобатни вужудга келтирадиган хусусий тузилмани ҳам ўзига хос ўринбосар сифатида ривожлантириш керак", - деди Ковалёв.

Ковалёв: Ўзбекистондаги давлат таълим тизимига рақобат керак