Мирзиёев мамлакат олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поручил пересмотреть систему высшего образования в стране
Шавкат Мирзиёев поручил пересмотреть систему высшего образования в стране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат ОТМларида 1-курсда мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

Мазкур таълим муассасаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент зерикарли маърузалар, конспектлар ёздиришдан воз кечиш муҳимлигини таъкидлади

Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

Шавкат Мирзиёев университет ректори Пак Жун Ху ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.

Муассасада гуманитар ҳамда техник-муҳандислик йўналишларида таълим берилади. Хусусан, туризм менежменти, мактабгача таълим, менежмент ва компьютерлаштирилган бухгалтерия ҳисоби, корейс тили ва адабиёти фанлари ўқитилади. Шунингдек, машинасозлик муҳандислиги, келажак автомобилсозлиги инжиниринги, электротехника ва электроника муҳандислиги, архитектура муҳандислиги, компьютер муҳандислиги, энергетика ва кимё муҳандислиги бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.

“Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади. Ривожланган давлатларда бундай эмас, биринчи йилдан мутахассислик фанларига ўтиб, амалиётга муҳим ўрин берилади. Натижадаги фарқни ҳаёт кўрсатиб турибди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакат олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент ОТМларда зерикарли маърузалар, конспектлар ёздиришдан воз кечиш муҳимлигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0