Хитой COVID вакцинасини барча мамлакатлар учун очиб бермоқчи

ХХР COVIDга қарши вакцинани барча мамлакатлар учун очиб бериш истагида. Айни дамда Хитойда вакциналарнинг 5 тури синовдан ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Хитой COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш ва барча клиник синовлардан ўтказгандан сўнг бутун дунё бўйлаб тарқатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Жэньминь жибао" газетаси ёзмоқда.

Трамп коронавирусга қарши вакцина яратаётган немис олимларини оғдиришга уринмоқда

Аввалроқ, мамлакатнинг фан ва техника вазири Ванг Чжиган бу қарорни "COVID-19 билан курашиш: Хитойнинг ҳаракатлари" Оқ китобининг нашр этилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди.

Бундан ташқари у, Пекин, Президент Си Цзинпин 73-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида айтган барча мажбуриятларни бажаришига ишонтирди.

Ванг Чжиганнинг қўшимча қилишича, вакциналарнинг беш тури ишлаб чиқилмоқда, уларнинг айримлари синовдан ўтмоқда. Дори воситаларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва мавжудлигига устуворлик берилади, деди у.

"Инсониятнинг эпидемияларга қарши кураш тарихи шуни кўрсатадики, уларга қарши курашишнинг фундаментал стратегияси айнан вакциналарни ишлаб чиқишдир. <...> Дунё уларнинг ишлаб чиқилиши ва кейинги босқичларида ҳамкорликни кучайтириши керак", - деб таъкидлади вазир.

Аввалроқ Sputnik радиоси Британияда COVID лабораториядан тарқалганлиги ҳақида гапира бошлаганликларини хабар қилди.

Қисқа аудио ёзувдан сиз вакцинани яратиш жараёни нима учун узоқ давом этишини билиб оласиз.