Тошкентда “Дўстлик – Қўйлиқ” метро йўналиши қуриб битказилди

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентдан Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.