ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Фарғона водийси бўйлаб ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилинди.
Ҳаракат “Қўқон-Марғилон-Андижон” йўналиши бўйича экспресс электропоездда ва “Қўқон-Наманган-Андижон-Қўқон” йўналиши бўйича электропоездда ташкиллаштирилади.
Ҳалқа йўлнинг умумий узунлиги 331 кмни ташкил этади. Тўхтаб туриш бекатлари экспресс электропоездда – 5 та, электропоездда – 35 та.
Экспресс электропоездда йўлда сарфланадиган вақт 5 соат 30 дақиқа, электропоездда эса 7 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Йўловчиларнинг йиллик оқими экспресс электропоездда 214-429 минг, электропоездда эса 429 мингдан 858 минггача бўлиши кутилмоқда.
Йўл чиптаси нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлиши кутилмоқда.
Поездлар кондиционер, Wi-Fi ва USB қувватлагич билан жиҳозланади. Шунингдек, буфет, мото-велосипед учун махус жой, биоҳожатхона бошқа қулайликлар яратилади.