Фарғона водийсида ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

© railway.uzЭлектропоезд
Электропоезд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона водийсида ҳалқа йўловчи электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйишни режалаштирилмоқда. Йўлнинг умумий узунлиги 331 км ва у водийнинг асосий шаҳарларини қамраб олади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Фарғона водийси бўйлаб ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилинди.

Ҳаракат “Қўқон-Марғилон-Андижон” йўналиши бўйича экспресс электропоездда ва “Қўқон-Наманган-Андижон-Қўқон” йўналиши бўйича электропоездда ташкиллаштирилади.

© Международный пресс-клубКольцевую электричку планируется запустить в Ферганской долине
Фарғона водийсида ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Кольцевую электричку планируется запустить в Ферганской долине

Ҳалқа йўлнинг умумий узунлиги 331 кмни ташкил этади. Тўхтаб туриш бекатлари экспресс электропоездда – 5 та, электропоездда – 35 та.

Экспресс электропоездда йўлда сарфланадиган вақт 5 соат 30 дақиқа, электропоездда эса 7 соат 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчиларнинг йиллик оқими экспресс электропоездда 214-429 минг, электропоездда эса 429 мингдан 858 минггача бўлиши кутилмоқда.

Йўл чиптаси нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлиши кутилмоқда.

© Международный пресс-клубКольцевую электричку планируется запустить в Ферганской долине
Фарғона водийсида ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Кольцевую электричку планируется запустить в Ферганской долине

Поездлар кондиционер, Wi-Fi ва USB қувватлагич билан жиҳозланади. Шунингдек, буфет, мото-велосипед учун махус жой, биоҳожатхона бошқа қулайликлар яратилади.

Янгиликлар лентаси
0