Россияда 7 км масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли яратилади

Россияда етти километр масофадаги нишонни яксон қиладиган DXL-5 снайпер милтиғини ишлаб чиқарилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россияда етти километр масофадаги нишонни яксон қиладиган DXL-5 снайпер милтиғини ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости’га Lobaev Arms директори Владислав Лобаев маълум қилди.

Фуқаро Ўзбекистонга снайпер милтиғининг нишонга олиш мосламасини олиб киришга уринди

Бугунги кунда “Сумрак” милтиғи бир ярим километр, рекорд даражада 4,2 километр масофадаги нишонни яксон қилишга қодир.

“Ҳозир рекорд даражада олти-етти километр ҳамда ишонарли отиш - уч километр масофада нишонга оладиган милтиқлар устида иш олиб бормоқдамиз. Лойиҳанинг дастлабки номи DXL-5, DXL-4 ва DXL-3  каби маҳсулотларимиз ушбу турга тегишли. Бундай узоқ масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли жаҳон бозорида ҳали йўқ”, - дейди Лобаев.

Унинг сўзларига кўра, милтиқ учун янги технологиялар билан жиҳозланган махсус ўқ ишлаб чиқарилади.

“Бу милтиқ учун янги патрон бўлади, илгари ишлатилган ўқлардан катталиги ва бошланғич тезлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳозирча унинг калибри ва бошқа кўрсаткичларини ошкор қилмаймиз”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Экспертнинг сўзларига кўра, DXL-5 милтиғи 2021 йил бошида тайёр бўлади, бироқ коронавирус пандемияси келтириб чиқарган муаммолар туфайли ҳозирча аниқ санасини айтиш қийин.