Яқин Шарқда Россиянинг роли ҳақида АҚШ баёноти – Захарова жавоби

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Яқин Шарқда Россиянинг роли ҳақида АҚШнинг баёнотига жавоб қайтарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Девид Шенкернинг Россия "Яқин Шарқдан даф бўлиши керак" деган гапларига муносабат билдирганда, Вашингтоннинг минтақадаги сиёсати натижаларини эслашга чақирди.

Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

"Мен Шенкерни Яқин Шарқдаги сўнгги 20 йил ичида Американинг қайси лойиҳаси муваффақиятли деб ҳисоблашига ойдинлик киритмоқчиман? <...> Эслай олмаймиз. Фақат ўлимлар ва вайронагарчиликлар", - деди у РИА Новости'га.

Эҳтимол, Шенкер "муваффақиятли лойиҳанинг" айнан шундай натижасини кўраётгандир", - деб қўшимча қилди дипломат.

Россия, Сурия расмий ҳукуматининг илтимосига кўра, 2015 йилдан бери Араб Республикасига терроризмга қарши курашда ва мамлакатни тиклашда ҳарбий ва бошқа ёрдамни кўрсатмоқда. АҚШ мамлакат ҳудудида расмий ҳукуматнинг рухсатисиз бўлиб турмоқда.