Яна руслар. Америка ғалаёнида Москвани айблашдан кимга фойда

АҚШдаги тартибсизликлар Москва фитнаси сабаб вужудга келди ва намойишчилар "рус ўқув қўлланмасига" қатъий риоя қилган ҳолда полиция бўлинмаларини вайрон қилишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik, Галия Ибрагимова. АҚШдаги тартибсизликлар Москва фитнаси сабаб вужудга келди ва намойишчилар "рус ўқув қўлланмасига" қатъий риоя қилган ҳолда полиция участкаларини вайрон қилишмоқда. Бундай даъволар миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Сьюзан Райс томонидан билдирилган. Далилларнинг ўрнига, у ўзининг тажрибаси ва интуициясига таянишни таклиф қилди. РИА Новости нима америкаликлар ҳамма жойда "Россия изи"ни кўришини ўрганди.

АҚШда полициячилар Sputnik продюсерига қарата бир неча бор ўқ узди

Норозиликлардан тортиб талончиликкача

Лос-Анжелесдаги савдо марказлари ҳозирда карантинда. Калифорния ҳукумати уларни июн ойида очишни режалаштирган. Аммо талончилар бу иши биринчи бўлиб бажардилар. Энди ҳашаматли бутикларнинг эшик ва деразалари синган, ҳамма нарса талон-тарож қилинган. Вайрончилар маиший техника, кийим-кечак, мебел ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетишган. Полиция вертолётлари ваҳшийликларни тепадан сувни тўкиб тўхтатишга уринишди. Аммо бу оломоннинг ғазабини босмади.

Норозилик оловида: АҚШ тартибсизликларда Россияни айблашга ҳаракат қилмоқда

Полиция ҳибсга олаётганда афроамерикалик Джорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган норозилик намойишлари Миннеаполис ортидан Вашингтон, Сан-Франциско, Портленд, Майами, Индианаполис, Филаделфия ва Атлантани қуршаб олди. Фожиали воқеага бевосита айбдор Дерек Човин ишдан бўшатилди, тергов олиб борилмоқда. Аммо намойишчилар нафақат ҳуқуқ-тартибот ходимини жазолашни, балки АҚШда тизимли ирқчиликка чек қўйишни талаб қилмоқдалар. "Адолат бўлмаса - тинчлик бўлмайди! Полициянинг зулмига йўқ!" – деб бақиради намойишчилар.

Кўпчиликнинг қўлида Флойднинг "Мен нафас ололмаяпман" деган охирги сўзлари ёзилган плакатлар. Юзлаб одамлар асфалтга ётиб, бу иборани такрорлашди. Аммо тинч ҳаракатлар тез орада тўқнашувларга, сўнгра тартибсизликлар ва талончиликларга айланди.

Катта шаҳарларда комендантлик соати эълон қилинди - бу ёрдам бермади. Вашингтонда намойишчилар Оқ уйни ўраб олиб, ичкарига киришга ҳаракат қилишди. Нью-Йоркда оломон йигирмата полиция машинасини тошбўрон қилиб, ёқиб юборди. Портлендда ғалаёнчилар суд биносига ўт қўйишди.

Фуқаролик жамиятига таҳдид

Дастлаб, АҚШда кўпчилик намойишчиларга хайрхоҳлик билдирди. Маҳаллий ҳокимият фитначиларга эътибор бермасликка ҳаракат қилди, полицияни куч ишлатмасликка чақирди. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томон ёнувчи суюқлик учишни бошлаганида, бошқа бардош бериб бўлмади.

Шатров: АҚШ сиёсатчилари Трамп ва Россияни мамлакатдаги барча муаммолар учун айблайди

Миннесота губернатори штатга Миллий гвардияни киритди, Лос-Анжелесда ҳам ҳарбийлар ёрдамига таянишга тўғри келди. Кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар отилди.

"Миннеаполисда рўй бераётган воқеалар энди Флойднинг ўлими билан боғлиқ эмас. Талон-тарожлар фуқаролик жамиятига таҳдид солмоқда ва бизнинг шаҳарга қўрқувни солмоқда, унинг ҳаётига ҳалақит бермоқда", - дея тушунтирди губернатор Тим Вальц.

Дональд Трамп янада кескинроқ муносабат билдирди. Президент Флойднинг ўлими "Америкаликларда даҳшат, қайғу ва ғазабни чиқарган фожиа" эканлигини тан олди. Аммо у ўз вақтида оломонни тинчлантирмаган штатлар расмийларини танқид қилди. У намойишчиларни "бандитлар" деб атади, куч ишлатишни маъқуллади. Радикал чап гуруҳларни эса қўзғашда айблаб, уларни тақиқлашга чақирди.

Якшанба куни хавфсизлик хизмати давлат раҳбарини Оқ уйнинг ер ости бункерига ўтказди. Президент у ердан таҳдид ўтиб кетгандан кейин чиқди.

АҚШ олов ичида: Флойд ўлимидан сўнг авж олган тўполон ва тартибсизликлар – фото

Айдорларни қидириш

Жуда тез фурсатларда тартибсизликларда Россия изини "топишди". "Ўтган галги сайлов кампаниясида руслар қора фаолларга айланди. Мен уларни талон-тарожларга алоқадорлигини истисно қилмайман", - деди Янги Орлеан мэри Марк Мориал CNN телеканали эфирида. Мэр Москванинг 2016 йилги сайловларга аралашишини аниқлай олмаган узоқ муддат кечган тергов ҳақида индамади.

Бир неча кундан кейин эстафетани Барак Обама маъмуриятининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс қабул қилди. CNN телеканалида у намойишчилар "рус қўлланмаси" бўйича ҳаракат қилганини айтди.

"Тинч намойишчилар ҳам бор. Улар адолатсизлик ва тенгсизликка қарши. Аммо норозилик кун тартибини қўлга киритишга уринган провокаторлар ҳам бор. Тажриба менга улар тўғридан-тўғри Россиянинг тактик схемалари тўпламига мувофиқ ҳаракат қилишларини айтмоқда", - деди Райс.

"Россия изи"ни қидиришга ўтар экан, Америка ОАВлари Москвага қарши яна бир айбловни эсга олишди. Бир неча йил олдин Вашингтонда рус хакерлари Black Lives Matter ҳаракатини қўллаб-қувватлашини таъкидлашган. Унинг фаоллари ҳам полициянинг зулмларига қарши чиқишган.

Россиянинг "Коалиция-СВ" ўзиюрар артиллерия ускунаси афзалликлари

Трамп "Россия изи" ҳақидаги мунозараларни  танқид қилди. Президент CNN буни рейтингларини кўтариш мақсадида қилаётганини тахмин қилди.

Москвада ҳам жим туришмади. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия "ҳеч қачон Америка ишларига аралашмаган ва ҳозир ҳам аралашмоқчи эмас" дея таъкидлади.

Американинг қутбларга бўлиниши

Америка жамияти ўта даражада қутбларга бўлиниб кетган. Иқтисодиёт олий мактабининг Европа ва халқаро мажмуавий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Дмитрий Суслов бу билан норозиликларнинг оммавийлигини тушунтиради. Бари гап Дональд Трампнинг ҳокимият тепасига келиши билан кучайган қадриятлар бўлинишида.

"Баъзи америкаликлар либерал қадриятларга амал қилади, баъзилари консерватив. Эмиграция тарафдорлари ҳам бор, аммо Мексика билан чегарада девор қуришни қўллаб-қувватловчилар ҳам кўп. Бунга глобалистлар ва протекционистлар ўртасидаги можарони қўшамиз. Миннеаполис, ирқий муаммони ҳам эсга солди. Бир "қозонда" оқ танлилар ҳам қора танлилар ҳам бир вақтда кайнай олмади, қора танлилар жамиятнинг тўлақонли қисмига айлана олмади", - деб тушунтиради Суслов РИА Новостига.

АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

Коронавирус пандемияси, мутахассиснинг фикрига кўра, афроамерикаликларнинг заифлигини очиб қўйди. "Қора танлилар орасида инфекциядан ўлиш даражаси анча юқори. Эҳтимол, бу уларнинг тиббиётга етиши чекланганлиги билан боғлиқ. Афроамерикаликлар оқ танлиларга қараганда даромадлари пастлиги сабабли қиммат даволанишга қодир эмас", - дейди Суслов.

Ғамлаб қўйилган айбловлар

Сиёсатшунос ҳукумат расмийларининг “рус изи”нинг изланишини ички қарама-қаршиликларни тан олишни истамаслиги билан боғлайди. "Америка элитаси жамиятни соғлом деб ҳисоблайди. Барчасини Трамп ва руслар бузмоқда. Агар Трамп олиб ташланиб, “рус изи” йўқ қилинса, мамлакат ўз изига тушади. Аммо шаҳарлардаги тартибсизликлар бу меъёр аллақачон ўтиб кетганлигини кўрсатмоқда. Ҳеч ким жиддий ислоҳотлар кераклигини тан олмаяпти", - дейди Суслов.

Сиёсатшуноснинг фикрича, Райснинг чиқишини сайловолди кампанияси йўналишидаги чиқиш деб қабул қилиш керак. "Собиқ расмий Жо Байден навбатдаги президент бўлса, унинг жамоасига қўшилишни режалаштирган деб тахмин қилишимиз ҳам мумкин. Москвага қарши айбловлар - гўёки Кремл билан келишиб ҳаракат қилаётган Трампга демократлар босимининг давомидир", - дейди эксперт.

Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

Суслов Байденнинг ғалабаси амалга ошса, навбатдаги "Россия иши"нинг  бошланиши мумкинлигини истисно қилмайди. "Америкаликлар дарҳол Москвани сайловга таъсир қилиш ниятида эканликда айблади. Энди бу шубҳалар кучаймоқда. Конгрессдаги демократлар Миннеаполисдаги босқинлар учун санкцияларни таклиф қилишлари мумкин. У ёғига баттар бўлиши мумкин. Байден эса умуман Москвани Америка жамиятини йўқ қилишга уринишда айблаши мумкин ва буни сайлов тезисларидан бирига айлантириши мумкин", - деб тахмин қилади сиёсатшунос.

Экспертнинг фикрига кўра, ташқи рақибни излаш на Россия-Америка муносабатларига, на халқаро хавфсизлик тизимига яхши таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, одатий мафкуравий стереотиплардан фойдаланишга уриниш Американинг ўзи учун хавфлидир: бўронни келтириб чиқарган сабаблар каби, норозиликлар ҳам ҳақиқийдир. Аммо "Россия изи"га ишоралар ҳеч нарсани ҳал қилмайди.