Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.