ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.
“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.
Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.
Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.