ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси Оқ уй вакили Кайле Маккинани баёнотига асосан хабар қилди.
Пайшанба куни АҚШ президенти ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Имзолашга тайёрланаётган қарор бйўича қўшимча маълумот ҳозирча очиқланмаяпти.
Куни кеча Трамп консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом этса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай "ўчириб қўйиш" билан таҳдид қилди.
Трамп сайловларда почта орқали овоз бериш жараёнини кескин қоралаб, “Бюллетенлар почта орқали тарқатилиши фирибгарликка йўл очади. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Почта қутилари талон-торож қилинади ва сайлов бюллетенлари қалбакилаштирилади”, - деб ёзди.
Twitter Трампнинг бу постини ишончли эмас деб қайд этди ва унинг остига махсус белги қўйди.
Трампнинг Twitter'ни президентлик сайловларига аралашаётганликда айблади.