"Ўз юртини ўзлари ҳимояласин": Трамп Афғонистондан америка қўшинини чиқаришга чорлади

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Апрель ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчилари билан суҳбатда Афғонистондан америка қўшинлари тўлиқ таркибда олиб чиқиб кетилишини деярли ҳар куни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп америка аскарларини ватанга қайтаришга чорламоқда. Трампга кўра, афғонлар ўз мамлакатларини ўзлари ҳимоялаши лозим бўлган вақт келди.

Заключенные талибы во время их освобождения из тюрьмы Баграм, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда бирданига 900 нафар "Толибон" аъзолари озод қилинди

"Афғонистонда ўзимиз ўйлаётган сингари жанговар куч эмас, полиция сифатида ҳаракат қилмоқдамиз. Орадан 19 йил ўтиб, улар (афғонлар - таҳр.) ўз мамлакатларида полиция хизматини ўзлари олиб борадиган вақт келди. Бизнинг аскарларимизни уйга қайтаринг, лекин рўй бераётган воқеаларни диққат билан кузатинг, агар зарурат бўлса, аввалгидан ҳам шиддатлироқ кураш олиб боринг", - деб ёзган Трамп Twitterда.

Апрель ойи охирида NBC телеканали ўз манбасига таянган ҳолда АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчилари билан суҳбатда деярли ҳар куни Афғонистонда коронавирус эпидемияси авж олиши мумкинлиги ҳавотирида америка қўшинлари мамлакатдан тўлиқ таркибда олиб чиқиб кетилишини талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Февраль ойининг охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати 18 йил деганда биринчи марта тинчлик ҳақида битим изоладилар. Битим 14 ой мобайнида Афғонистондан чет эл қўшинлари тўлиқ чиқарилишини ва март ойида ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0