Самарқандда коронавирус беморлари учун шифохона қуриляпти

Ушбу мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касаллик даволанади. У ерда даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган. УзА. хабарига асосан.

Самарқанд шаҳри кенгайтирилади - президент

“Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар даволанади. Даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳудуднинг ўзида тиббиёт ходимлари учун уй-жой қурилмоқда.

Ҳарбий шаҳарча ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қурилиш вазирлигининг масъул раҳбарлари билан биргаликда объект ва қурилиш лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди. Келгусида бу тиббиёт муассасаларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш режалаштирилмоқда.