Самарқанд шаҳри кенгайтирилади - президент

Oбуна бўлиш
Самарқандда конларни саноат йўли билан ўзлаштириш, тўқимачилик, ҳунармандчилик, лалми ерлардан фойдаланиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгайтирилади, қадимий шаҳар атрофида йўлдош шаҳарлар барпо этилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни ўз нутқида айтиб ўтди. 

"Бугунги кунда Самарқанд шаҳри аҳолиси 600 мингдан ошди. Ҳозирги уй-жой салоҳияти ва инфратузилма эҳтиёжни қондира олмайди. Шу боис шаҳарни Пастдарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари томон кенгайтириш, янги мавзелар, “йўлдош шаҳарлар” барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу йўналиш вилоят учун яна бир ўсиш нуқтаси бўлади, минглаб иш ўринлари яратилади", - дейилган президент нутқида.

Самарқанд вилоятини ривожлантириш вилоятидаги норуда конларни саноат йўли билан ўзлаштириш орқали амалга ошириш кераклиги айтиб ўтилди. Хусусан 5,1 миллион куб метр керамзит ва пардозбоп тошлар, 200 минг тонна ферро-силицийни саноат усулида қайта ишлаш имконияти борлиги қайд этилди.

Проект Старое-Новое Ташкент, Бухара, Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Кеча ва бугун: вақт Тошкент, Бухоро ва Самарқанд қиёфасини қандай ўзгартирди

Ундан ташқари замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг Нуробод туманидаги қисмини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек Самарқанд вилоятидаги тўқимачилик корхоналарини ривожлантириш таклиф этилди. Бугунги кунда ушбу корхоналарнинг 48 %дан фойдаланилаётгани ва улар 37 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга эканлиги қайд этилди.

Ҳунармандчилик ривожландтирилади. Самарқанд вилоятида ҳунармандчиликка ихтисослашган 217 та эски қишлоқ тарихи ўрганиб чиқилиб, ҳунармандчиликри ривожлантириш асосида ушбу қишлоқлар аҳолиси бандлигини таъминлаш айтиб ўтилди. 

Каттақўрғон ва Нуробод туманларидаги 1 минг 200 гектар лалми ва яйлов ерларни Каттақўрғон шаҳри аҳолисига фойдаланишга бериб, 5 минг кишини иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди. 

Янгиликлар лентаси
0