ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Навоийда 3 ойлик боласини уч хонали квартирага алмаштираётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
33 ёшли З.О исмли аёл 2020 йилда туғилган ўғлини тахминий нархи 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинган.
Аниқлик киритилишича, аёл ушбу жирканч ишни отаси билан ҳамкорликда амалга оширишга уринган.
Аёл ва унинг отаси 23 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда 13 ёшли ўғлини сотишга уринган она қўлга тушгани хабар қилинган эди.