Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма: Тожикистон фуқароси ярадор бўлди

Қирғизистон фуқароси Тожикистоннинг Чоркуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи аёлни ўққа тутгани айтилмоқда. Аёл касалхонага ётқизилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бугун, 27 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:55 да илгари имзоланган битимга хилоф равишда тожик-қирғиз чегарасида навбатдаги можаро юзага келди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Тожикистоннинг Чоркуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқарони ўққа тутган. Натижада аёл ўнг билагидан ярадор бўлган ва касалхонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда.

Тожик-қирғиз чегарасида отишма рўй берди

Тожикистон МХДҚ Қирғизистон фуқаросининг ушбу провакацион хатти-ҳаракатларини давлат чегарасидаги вазиятни сунъий беқарорлаштиришга уриниш деб баҳолаган ва бу Тожикистон аҳолисининг жавобига сабаб бўлишини мумкинлигини таъкидлаган.

Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида вазиятни нормаллаштириш учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Қирғиз  томонининг ушбу ҳодиса юзасидан баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни ҳам Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги қисқа отишма содир бўлгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, 8 май куни ҳам тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро кузатилган. Натижада Қирғизистон Тожикистон элчисига, Тожикистон эса Қирғизистон элчисига протест нотасини топширган эди.