Тошкент вилоятининг қатор шаҳар ва туманлари “қизил” ҳудудга ўтказилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги эпидемиологик жиҳатдан “қизил” ҳудудига ўтказилган шаҳар ва туманлар рўйхатини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. 26 май кунидан бошлаб Тошкент вилоятининг айрим шаҳар ва туманлари эпидемиологик жиҳатдан “қизил” ҳудудга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

Хусусан, “қизил” ҳудудга Бекобод ва Нурашфон шаҳарлари ҳамда Қибрай, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари ўтказилган.  (Янгийўл шаҳри, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Янгийўл туманлари ҳам “қизил” ҳудуддалигича қолмоқда.

“Сариқ” ҳудудларга Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари киради.

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари “яшил” ҳудудлар қаторида.