Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Ўлат, карантин, ўта хафли ва юқумли касалликлар муҳофаза маркази врач-эпидемиологи, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач Ғофиржон Таджибаев Sputnik'га берган интервьюда ўз ҳамкасблари билан Тожикистонда COVID-19га қарши курашда қандай ёрдам бергани ҳақида сўзлади.
Sputnik

- Ўзбекистон қандай қилиб коронавирусни жиловлади?

- Ўзбекистонни бу масала юзасидан тажрибаси кўп. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, янги турдаги  COVID-19 коронавирус инфекцияси тўлиқ ўрганилмаган, шунинг учун касалликка самарали қарши кураш учун бутун дунёдан шифокорларнинг тажриба алмашинуви жуда муҳим.

Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Коронавируслар – РНК-занжиридан ташкил топган 40 вирусдан иборат бўлган гуруҳ ҳисобланади, уларнинг 4 таси инсон организмида касаллик қўзғатиш хусусиятига эга. Улардан бири шундай хавфли вирус Хитойда аниқланди ва у тезда бутун дунёга тарқалди.

Пандемия эълон қилинмасидан ва ҳатто шу касаллик бошқа давлатларда секин тарқалаётган вақтда Ўзбекистон профилактика ва чегара эпидемназоратни кучайтирди.

Республика сўнгги йилларда вирусга қарши самарали тизимни ишлаб чиқди, шунинг учун, масалан “Товуқ”, “Чўчқа”, пандемик грипплари Ўзбекистонга кириб келмади.

Сабаби - айнан вирус касалликлари ҳозирги кунда бошқа юқумли касалликларга нисбатан бош кўтараётгани, бу касалликнинг аҳоли орасида кенг кўламда тарқалиб бораётгани Ўзбекистон амалиётига, Ўзбекистонни илм ходимларига маълум эди.

Мана шу нуқтаи назардан ҳам ҳозирги коронавирус инфекциясини Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида январ ойининг 29 числосида бу масалага жиддий муносабат бўлишди, ўрганилди. Масала анча жиддий эканлигини инобатга олиб, бутун Ўзбекистон бўйича давлат комиссияси ташкил этилди.

Яна бир гуруҳ ўзбек шифокорлари Тожикистонга келди

Бу давлат комиссиясига айнан шу касалликнинг олдини олишда иштирок этиши мумкин бўлган барча турдаги хизмат вакиллари кирдилар.

Ўша ИИВ, мудофаа, Миллий гвардия, соғлиқни сақлаш ходимлари, ҳокимлар, молия каби барча мутасаддилар шу комиссиянинг аъзоси бўлдилар ва ўзлари дахлдор бўлган масала бўйича ишни йўлга қўйдилар.

Шуни натижасида Ўзбекистонда бу касалликка нисбатан эътибор кучайди. Давлат раҳбарлари томонидан бир неча қарор-фармойишлар чиқди, комиссиянинг 21та ҳолатда баённомаси қабул қилинди.

Ҳар битта баённомада шу касалликнинг олдини олиш, касалликни даволаш, қўшимча ўринларни ташкил этиш, дезинфекция тадбирларини амалга ошириш, карантин, моддий техник базани кучайтириш ва шунга ўхшаш янги вазифалар белгилаб берилди.

Коронавирусни бошдан кечирган тожикистонлик шифокор қандай даволангани ҳақида сўзлаб берди

Натижада эса касалликнинг жилови қўлга олинди.

Бу касалликка нисбатан бизнинг миллий стратегиямиз пайдо бўлди бу стратегия ўзини оқлади ва бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бу сиёсат маъқул кўрилди.

Бу Ҳамдўстлик мамлакатлари ичида ягона Ўзбекистон сиёсати ўзини оқлаганини кўрсатди.

- Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар икки ҳафта Тожикистонда бўлиб, у ерда ҳамкасбларга коронавируснинг олдини олиш ва даволаш бўйича ишларни ташкил этишга ёрдам беришди. Сафарингиз ҳақида сўзлаб беринг.

Амалиётда эришган ютуқларимизни тожикистонлик ҳамкасблар билан биргаликда кўриб чиқиш, ютуқларимизни ҳамжиҳатликда маслаҳатлашиб улар билан чора-тадбирларни биргаликда тажриба алмашинув кўринишида амалга ошириш масаласи иккита давлат раҳбарлари ўртасида келишув бўлган эди. Бунда Ўзбекистон Республикаси томонидан мутахассисларни юбориш ва ўша ерда биргаликда ишларни йўлга қўйиш масаласи таклиф қилинганди.

Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Ўзбекистондан Тожикистонга 8 нафар мутахассис бордик. Улар ичида анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, вирусолог ва ҳамшира бор эди.

14 кун мобайнида Тожикистондаги мутахассислар биргаликда тажриба алмашилди.

Бунда 3  йўналишларда ишлар олиб борилди:

Биринчидан: эътибор беморларга нисбатан кўрилиши керак бўлган стратегия, яъни беморни даволаш учун қилинаётган хатти-ҳаракатларга қаратилди.

Бунда эришилган катта ютуқлардан бири шуки, Тожикистон Республикасининг барча даволаш-профилактика муассасалари, районлари, вилоятлари, шаҳарларидаги бўлаётган ҳолат онлайн-система орқали очиқ мулоқот кўринишида муҳокама қилинди.

Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Бунда ўша ердаги врачлар бемор ҳолати юзасидан ўз мулоҳазасини айтади. Яъни унинг қачон ва қандай ҳолатда олиб келингани, ҳозирги кундаги ҳолати, уни даволаш учун берилаётган дори воситалари, унинг рентген, лаборатория-таҳлил натижалари айтилгач, бизнинг мутахассисларимиз беморнинг лечениесига корректировкалар киритишди. Дейлик, "Мана бу дори воситасини мана бунча дозада мана шу муддатда бериб туринг", "мана бундай қўшимча лаборатория таҳлил ишларини ўтказинг" қабилида. Энг қувонарлиси, мана шу онлайн тавсиялар ташкил қилинган кундан бошлаб уч-тўрт куни ўтиб уринишларимиз ўз самарасини, натижасини бера бошлади. Беморларнинг аҳволи яхши томонга ўзгараётганини биз тожикистонлик ҳамкасбларимиздан эшитдик.

Иккинчи қилган ишимиз – коронавирусга чалинган беморларга маслаҳат бериш учун Call-центр фаолияти йўлга қўйилди. Марказга мурожаат қилаётганлар билан мулоқот қиладиган гуруҳ ташкил этилди. Шу орқали Тожикистоннинг барча туманлари билан алоқа қилиш имконияти пайдо бўлди.

Учинчидан: Тожикистондаги вирусологик лабораториялар ишини таҳлил қилдик.

Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Бу лабораториялар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди, Тожикистонда бугунги кунгача фаолият юритаётган вирусология лабораториялари моддий техник базаси ҳамкасбларимиз илтимоси асосида ўрганиб чиқилди.

Эпидемиолог ва вирусологларимиз вазиятни ўрганиб, уларнинг моддий-техник базаси, таъминоти, лабораторияларда яратилган шароит, мутахассислар савияси ўрганиб чиқилди ҳамда ўзимиз билан инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб борган тест наборлари билан қандай ишлаш бўйича уларни ўқитдик.

Ана шу кўникмалар асосида биз боргунимизгача битта лаборатория ишлаб турган бўлса, ҳозирги кунда тўртта лаборатория ташҳисларини амалга оширмоқда.

Бир гуруҳ тажрибали шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди

Яна бир томони, касалликнинг аҳоли ўртасида кенг кўламда тарқалиб кетмаслиги, ёки Республикага кириб келаётган одамлар ўртасида касаллик кўрсаткичларини таҳлил қилиш бу врач эпидемиологларнинг вазифаси.

Шу маънода Тожикистонда врач-эпидемиологлар аудиторияси билан жуда ҳам кенг кўламда тажриба алмашилди. Бунда касалликнинг четдан кириб келиш ҳолатларини аниқлаш, эпидемиологик жиҳатдан ноҳуш вазият бўлиб турган давлатлардан келаётган фуқароларни лаборатория усулларида текшириб, агарда инфекция аниқланганда уларни шифохоналарга ётқизиш, карантин тадбирларини амалга ошириш, врачлар учун мўлжалланган кийимни қандай кийиш ва қандай ечиш юзасидан ўз тавсияларимизни бердик.

Қолаверса, Ўзбекистонда касаллик қайд этилганидан кейин бемор билан оиласида, ишхонасида, қўни-қўшни, қариндош-уруғи орасида яқин мулоқотда бўлганлар ўртасида эпидемиологик суриштирув ишларини амалга ошириш учун махсус харита ишлаб чиқилган. Эпиксуриштирув жараёнида олинган маълумотлар ушбу харитага туширилади: яъни бемор қайд этилмасидан ўн тўрт кун аввалги ҳолати, ўн тўрт кун аввал қаерга борганлиги, ким билан мулоқотда бўлганлиги, қачондан бошлаб касаллик аломатлари унда юзага чиққанлиги, қачондан бошлаб врачга мурожаат қилганлиги, қанақа даволаш курсларига йўналтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Шунингдек, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг сони уларнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи контакда эканлиги, улар ким эканлиги, қайси контингентдалигига қараб эртанги кун  стратегияси белгиланади. Яъни айнан шу бемор бўйича яна нима иш қилиниши керак, қайси мулоқотда бўлинган одамлар билан ишлаш керак каби.

Мана шу харитани тожикистонлик ҳамкасбларимизга кўрсатганимизда, у ердаги мутахассисларда катта қизиқиш пайдо бўлди.

Эпид-карталарни тожик ва рус тилларига таржима қилиб бердик ва у секин – аста жойларда йўлга қўйилди.

Хитой шифокорлари Ўзбекистондаги миссияни якунлади

Ўзбекистонда эпидемиологлар бемор билан бир қаторда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш ишларига алоҳида аҳамият қаратадилар. Бунда эпидемик нохуш бўлган ҳуддуддан келаётган фуқароларни алоҳидалаш масаласи, уларни изоляторга ётқизиш, 14 кун инкубацион даврда уларда тиббий назоратни амалга ошириш, кунда уч маҳал тана ҳарорати ўлчаш, агар тана ҳароратида ўзгариш: озгина шамоллаш, йўтал ёки ҳолсизлик кузатиладиган бўлса, уларни провизор госпиталга ётқизиш ишлари амалга оширилади. Бу госпиталь Ўзбекистонда яхши отработка қилинган, бу ерга касаллик аломати бор, лекин лаборатория тасдиғини бермаган беморлар жойланади.

Агарда касаллик аломати билан бир қаторда лаборатория тасдиғи берилган бўлса бемор тўғри госпиталга ёки юқумли касалликлар шифохонасида ташкил этилган ихтисослашган хоналарга жойлаштирилади.

Мана шу 3та босқич Ўзбекистонда жуда ҳам яхши ташкил этилган, мана шу борада эришган ютуқларимизни Тожикистонлик мутахассислар билан ўртоқлашдик.

Айтганча, Ўзбекистонга қайтанимизда карантинга олиндик. Мана ҳозир изоляторда ётибман, иссиқ чойим бор, овқатим бор, ётоқ жойим бор, кўришимга телевизор бор, овқат сақлаш учун холодильниким бор, электр бор, сув бор, чўмиладиган жойдан тортиб, санузелгача бор. Бу нафақат менга балки изоляторда ётганларнинг барчасига Ўзбекистон ҳукумати мана шундай шарт-шароитни яратиб берган. Ҳеч ким билан мулоқот қилмаймиз. Карантиннинг ҳам асосий мақсад-мазмуни шу-да. Шундагина вирусни бошқариш имконияти қўлимизда бўлади.

- Тожикистондаги эпидемиологик вазиятни қандай баҳолайсиз?

Тожикистондаги эпидемик ҳолат ҳақидаги саволга вирусолог баҳо беришни хоҳламади. "Биз улардан бу ҳақда сўрамадик, улар ҳам биздан сўраган эмас", деди у ва сўнг касаллик битта бўладими, мингта бўладими ёки 2 мингта – барибир қайд этилади дея қўшимча қилди.

Пандемия ҳолатида касалликнинг кўрсаткичига эмас, таҳлилига эътибор қаратиш керак, дея таъкидлайди Таджибаев.

Яъни нохушлик бўлган пайтда касаллик таҳлилига қараб, касалликнинг тарқалиб кетмаслиги бўйича стратегияни амалга ошириш жуда муҳим.

"Мана шу тадбирларни амалга ошириб, касаллик тарқалиб кетмаслигига эриша олсак, касаллик жиловини қўлимизга олган бўламиз. Мен ишонч билан айтишим мумкин-ки, Ўзбекистон коронавирусни жиловлай олди ва бугунги кунда бу касалликни мамлакат бошқара оладиган даражада. Бу бизнинг энг катта ютуғимиз ҳам шунда", - дейди врач.

Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

Ўзбекларда бир нақл бор, қўшнинг тинч – сен тинч деган. Тожикистонга берган ёрдамимиз биринчи галда биз учун ютуқ. Тожикистон эпидемик жиҳатдан тинч бўлса, бу биз учун ҳам яхши. Чунки ўша ерда келиши мумкин бўлган нохуш вазиятларни аввалдан олдини олган бўламиз.

Юқорида айтганимдек, бу ўрганилмаган вирус бўлгани учун уни енгиш учун қанча кўп ишласангиз мутахассис сифатида фақат тажрибангиз ортади. Қолаверса, бу борадаги тажрибамиз тожикистонлик мутахассисларга жуда асқотди, деб ўйлайман.

Бизни кутиб олиш ва кузатиш ҳам ўта юқори даражада ўтди. Халқнинг миннатдорлиги сезилиб турди, асосийси.

Тажриба алмашиш борасидаги ишларимиз Тожикистон билан чекланиб қолмайди, албатта. Агар шунга талаб бўлса, таклиф қилишса, ўз тажрибамиз билан бошқа давлатлар билан бажонидил ўртоқлашишга ҳамиша тайёрмиз ва бу учун имкониятимиз етарли.

Хитой шифокорлари Ўзбекистонга йўл олди

Сентябрь ойида вакцина пайдо бўлиши кутилаётган бир вақтда вакцина пайдо бўлгунга қадар Ўзбекистон ҳукумати томонидан аҳоли орасида касалликнинг олдини олиш бўйича қўлланилаётган чоралар ўзини оқлаяпти.

Ўлим ҳолати Ўзбекистонда саноқли. Бу тиббиёт соҳамиз учун жуда ҳам катта ютуқ. Сабаби, шифокорларимиз коронавирус инфекциясига чалинган беморларни оғир ҳолатда эмас, барвақт аниқлаётганини билдиради.

Шифокорларимиз касаллик ҳали енгил формада кечаётган вақтда беморни витаминизация қилиш ва бошқа курашиш усуллари ёрдамида уни оёққа турғазиб, чиқариб юборишмоқда. Барвақт аниқланмаса касаллик у секин ўзини асоратларини бериб, вазият анча оғир ҳолатга келиб қолиши мумкин.

Шу учун ҳам баралла айтишим мумкин-ки биз инфекцияни калавасини учини топа олганмиз ва ҳеч қачон қўйиб юбормаймиз, биз уни бошқарамиз.