ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москвада истиқомат қилувчи таниқли тожик шифокори ва “Россия тожиклари иттифоқи”нинг собиқ раиси Абдулло Давлатов яқинда коронавирус касаллигини бошдан кечирди.
Давлатовнинг сўзларига кўра, у беморларни даволаш вақтида коронавирусни юқтириб олган.
Шифокор аввалига унда коронавируснинг ҳеч қандай аломатлари бўлмаганини маълум қилган.
“Биринчи таҳлилларим яхши эди. Аммо аста-секин нафас олишда қийинчилик пайдо бўлди. Пульсоксиметрия қонда кислород 95 фоиз эканини кўрсатди. Бу огоҳлантириш эди, хатар ҳақида бонг уруш эмас”, - дея ёзади шифокор.
Шифокор бир неча кундан сўнг 15 май куни компьютер томографиясини қилдирган ва у COVID-19 юқтириб олганини кўрсатган. Кейин уни зудлик уни касалхонага ётқизишган.
Давлатовнинг маълум қилишича, у уч кун шифохонада бўлган ва ҳозир унга жавоб беришган.
Шифокор уни гидроксихлорохин ва азитромицин билан даволашганини айтиб берган. Аммо бу дориларни фақат шифокор тавсияси ва муайян миқдорда истеъмол қилиш керак.