ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тожикистонда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 3266 нафарга етди. Бу ҳақда Тожикистоннинг коронавирус ҳақидаги ягона миллий портали маълумотлари дарак бермоқда.
Сўнгги бир кун ичида 166 та янги коронавирус ҳолати аниқланган. Яна бир киши ушбу касаллик қурбони бўлиб, қурбонлар сони 47 нафарга етган. Шу билан бирга 22 киши коронавирусдан тузалиб кетган ва айни дамда уларнинг умумий сони 1417 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.