ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Москвда бир суткада рекорд даражадаги 8033 нафар бемор коронавирусдан тузалиб кетди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.
“Ўтган сутка давомида даволанишдан сўнг бир йўла 8033 киши тузалиб кетди. Бу рекорд даражадаги киши. Инфекциядан тузалиб кетганларнинг умумий сони 61 619 кишига етди. Умид қиламизки, ушбу ижобий ўсиш давом этади”, - дея қайд этган Ракова.
Сўнгги маълумотларга кўра, Москвада 166 мингтадан зиёд коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилган. Шулардан 61 мингдан зиёди тузалиб кетган, 2 мингдан зиёди эса вафот этган.