ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 46 тага кўпайди.
“2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) мамлакатга кириб келган ва карантинга олинган.
Қолган 2 нафари чегара пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.
Айни пайтда 2607 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 641 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.