Тошкентдаги “Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди

Ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ҳамкасби карантинга олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 24 май куни Тошкендаги “Ипотека банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти чегара божхона пости ходимида коронавирус аниқланди

Қайд этилишича, фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

Банк хабарига кўра, ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар карантинга олинган.

Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатория таҳлил учун намуналар олинган.