ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 24 май куни Тошкендаги “Ипотека банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.
Банк хабарига кўра, ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар карантинга олинган.
Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатория таҳлил учун намуналар олинган.