Ургутда нафақахўр икки кишини Австралияга ишга юбораман деб чув туширди

Фуқаро икки кишига уларни Австралияга ишга юборишини айтиб, уларнинг 6,5 минг долларини ўзлаштириб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Самарқандда фирибгарликка қўл урган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Самарқанддан келиб тушган ҳужжатлар кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Ургут тумани Навоий шоҳ кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ш.Х. ва М.М.нинг ўғли У.Х.ларни Австралияга ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда берган.

Тошкентда “сеҳрдан халос этишни” ваъда қилган фирибгар ушланди

“Хизмати” эвазига Ш.Х.дан 3000 доллар, М.М.дан эса 3500 долларни талаб қилган. Пулларни олгандан сўнг ваъдасини бажармаган ва уларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида Х.Х. ушланган.

Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг фирибгарлик моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.