Тошкентда “сеҳрдан халос этишни” ваъда қилган фирибгар ушланди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСвяточные гадания
Святочные гадания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёлнинг уйига нотаниш аёл келиб, унинг уйига ва катта ўғлига сеҳр текканига ишонтирган. Фолбин “сеҳрдан халос этиши” хизматини салкам 3 минг долларга баҳолаган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкентда фирибгарлик билан фуқарони салкам 3 минг долларга чув туширган аёлга нисбатан жиноят иши очилди.

Колдунья - Sputnik Ўзбекистон
Фолбинга ишонган тошкентлик қиз ҳам йигитсиз, ҳам тилла тақинчоқсиз қолди

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, Сергели тумани ИИО ФМБга 56 ёшли Н.О. мурожаат қилган. Аёл 2019 йили 2 декабрь куни унинг уйига нотаниш аёл келиб, унинг уйига ва катта ўғлига сеҳр текканига ишонтирганини маълум қилган.

Нотаниш аёл “сеҳрдан халос этишини” ваъда қилган. Ўз “хизмати” учун эса Н.дан 1,5 минг доллар ва умумий қиймати 1,3 минг долларга тенг бўлган тилла тақинчоқларни олиб, воқеа жойини тарк этган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатишган.  Натижада фирибгарликда гумонланувчи шахс қашқадарёлик 32 ёшли М.Б. қўлга олинди. Унга нисбан шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланган.

Янгиликлар лентаси
0