Тожикистондан келган икки нафар фуқарода коронавирус аниқланди - ССВ

Айни пайтда Ўзбекистонда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81% бемор) бутунлай соғайган, 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 нафарга ортиб, 3078 етди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Раҳмон Тожикистонда касаллик кўпайишининг асосий сабабини айтди

Инфекцияга чалиниш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган.

Жумладан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда коронавирус аниқланган.

Санкт-Петербургдан чартер рейс билан келган 38 нафар ва 2 нафар Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция аниқлангани айтилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 2492 нафари (81%) бутунлай соғайган, 573 нафари даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтга қадар дунёда 4,9 миллионта коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган, инфекция қурбонлари сони 327 мингдан ошган.