Россия ҳаво-космик кучлари 76 дона Cу-57 қирувчи самолётни қабул қилади

Пандемия келтириб чиқарган технологик тарангликка қарамай, РФ мудофаа саноати мажмуаси бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётини серияли ишлаб чиқаришга режали ўтмоқда.
Sputnik

Россия мудофаа харажатлари бўйича дунёда атиги тўртинчи ўринни эгаллайди. Бироқ, Россия мудофаа саноати мажмуасининг ютуқлари ҳайратда қолдиради: тарихда биринчи марта Россия илғор қурол-яроғ соҳасида дунёнинг барча мамлакатларини, шу қаторда АҚШни ортда қолдирди. Ва у эришганида тўхтаб қолмаяпти.

Россия қирувчи самолёти АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди - видео

Россия мудофаа саноатини бошқарувчи бош вазир ўринбосари Юрий Борисов 21-май куни РИА Новости агентлигига берган интервьюсида шундай деди:"Синовлар пайтида Су-57 тактик ва техник вазифаларнинг деярли барча талабларини тўлиқ тасдиқлади. Ҳарбий-космик кучларнинг учта авиаполкларини жиҳозлаш учун 76 дона самолёт етказиб бериш бўйича давлат шартномаси етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади". Эслатиш жоизки, қирувчи авиаполкни жанговар қудрати жиҳатидан умумқўшин дивизия билан солиштириш мумкин. Учта янги полк - бу Россия ҲККнинг жуда жиддий кучайтирилиши.

Юрий Борисов, COVID-19 туфайли юзага келган форс-мажор ҳолатларига қарамай, бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётларининг биринчи (ўрнатувчи) партияси 2020 йилда Россия қуролли кучларига топширилади. Серияли етказиб бериш ҳақида хабар аввалроқ "Ростех" давлат корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов томонидан ҳам берилган эди.

Биринчи босқичда Россия ҲКК тўртинчи авлод двигателлари билан жиҳозланган самолётларни олади, бешинчи авлод двигателлари билан таъминланганлари (ёқилғи юқори самарадорлиги ва ҳаёт цикли арзонлашган) 2020 йил ўрталарида бошланади. Аммо ҳозирги двигателлар ҳам кўп жиҳатларидан хорижий аналоглардан устундир.

Синовлар давомида бир неча маротаба ва турли хил режимларда, шу жумладан учувчисиз режимда, янги қирувчининг барча тизимлари ва двигателларининг ишлаши текширилди. Россия Мудофаа вазирлиги Су-57 самолёти Суриядаги жанговар шароитларда муваффақиятли синовдан ўтганлигини бир неча бор таъкидлаган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки Россиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти барча турдаги ҳаво, ер усти ва сув усти нишонларини самарали йўқ қилишга мўлжалланган. Кучли қурол-яроғ, душманларни аниқлашнинг илғор тизимлари, товушдан тез крейсерлик тезлиги ва юқори маневрлилиги, паст сезиларлилиги каби хусусиятлар уйғунлиги Су-57 самолётининг мутлақ устунлигини таъминлайди. Дунёда унга тенг келадиган аналоглар йўқ.

Мисли кўрилмаган имкониятлар

Учта Су-57 авиаполки Россия ҲККнинг жанговар қобилиятларини ривожлантиришда сифат борасида жадал қадамдир. Сўнги қирувчи 400 километргача масофада ҳаво ва ердаги нишонларни аниқлашга, 62 тагача объектни кузатишга (ва мақсадли нишонларни бошқа самолётларга (ҳужум дронларига узатишга) қодир.

Хитой ОАВлари F-22 ва Су-57 “жанги” етакчисини айтди

"Сухой"нинг бешинчи авлод америка қирувчиларидан устунлиги қуйидагилардан иборат: товушдан юқори крейсерлик тезликда паст сезиларлилик (бу F-35 ва F-22 ларда йўқ), юксак бошқарув ҳусусиятлари, асосий радиолокацион станция, нишонларни аниқлашнинг ноёб оптик-электрон тизими ва электрон тўсиқ қўйиш тизими (ақлли қоплама), борти 10 тонна қурол-аслаҳалар (шу жумладан гипертовуш ракеталар) ташиш имкони. Қирувчининг барча ўқ-дорилари ички бўлимларида сақланади, яъни душман радарларида “кўринмайди”.

Акс берувчи юзанинг кичик майдони (0,4 кв.м), Су-57га конструкциясининг юқори технологияли композит материалларидан (сиртнинг 70% ва самолёт оғирлигининг 25%) фойдаланганлиги туфайли душман радарлари деярли кўринмас бўлиб қолишига имкон беради. Асосий РЛС (радиолокацион станция) ва бошқа бир қатор фаол ва пассив радиолокацион ва оптик-локацион станциялари, шунингдек Су-57-нинг жанговар фойдаланиш ва назорати учун ягона ахборот тизими бошқа самолётлар, қўмондонлик пунктлари, ҲКК, ҲДФ ва қуруқлик кучларининг маълумот алмашиш қуйи тизими билан бирлаштирилган.

Иккита турбореактив двигател Су-57га соатига 2600 километр тезликда ҳаракатланишга, тепага кўтарилиш тезлигини - дақиқасига 21 километрга эришиш имконини беради. Россиянинг бешинчи авлод қирувчиси товушдан юқори тезликка форсажни ёқмасдан ўта олади ва нафақат қисқа, ўрта ва узоқ масофали ракеталар билан ҳужумларни амалга ошира олади, балки тўп қуроли ёрдамида юқори маневрли яқин жангларни ҳам амалга ошириши мумкин (учувчилар бу сифатни жуда қадрлашади). Двигател тортиш векторининг уч ўлчовли оғиш тизими самолётни юқори маневрлилигини таъминлайди.

Эрдўғон Су-57 қирувчиларини сотиб олиш бўйича музокара олиб борилаётганини айтди

Россия армияси буюртма қилган 76 дона Су-57 оғир қирувчиларининг жанговар қобилияти, агар улар сўнгги "Охотник" пилотсиз учувчи аппаратлари билан интеграциялашган ҳолда вазифаларни бажарсалар, қанчалар кучайишини тасаввур қилиш мумкин ҳолос. Ҳужумчи кўринмас дроннинг бешинчи авлод қирувчиси билан ҳамжиҳатликда ишлаши қирувчи авиациянинг жанговар фойдаланиш соҳасида катта ютуғи бўлиши мумкин. Бу соҳада учувчи ва жанговар роботнинг самарали ўзаро ҳамкорлиги учун катта имкониятлар очилади.

Су-57да учувчисиз режимнинг ишлаб чиқилиши тўғрисидаги маълумот жуда қизиқ ва жуда мураккаб машинани базадан жуда катта масофада сунъий интеллект (ёки оператор) бошқариши мумкинлигини англатади. Бу тезлик ва маневр бўйича физиологик чекловларни олиб ташлайди (энди жанговар тактикада ортиқча юкланиш рол ўйнамайди). АҚШ Россияда 5-авлод қирувчи самолётининг учувчисиз (чексиз) модификациясини ривожланишини ҳавотир билан кузатаётгани бежиз эмас, чунки Американинг сўнгги F-35 Lightning II самолёти товушдан тез режимида парвозда тахминан икки дақиқали сўнг парчаланиб кетиши мумкин - қопламаси бардош бермайди.

Ҳарбий-сиёсий турбулентлик

Су-57 оғир қирувчи самолётининг очиқланган хусусиятлари ва имкониятлари бу бир айсбергнинг учи ҳолос. Ҳаво разведкаси ва назорати, қуролли кучларнинг бошқа ҳиллари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, масофанинг кенг туркумида юқори аниқликдаги ракета зарбалари – "Сухой"нинг бешинчи авлоди буларнинг барчасининг уддасидан чиқади.

Россиянинг Су-57 қирувчиси янги қурол билан жиҳозланади

Бироқ, ҳарбий устунлик бирдан-бир мақсад эмас. Сўнгги авиацион комплекснинг самарадорлиги Россия ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда - ташқи тажовузнинг олдини олишда катта (принципиал) аҳамиятга эга. Авиацион саноатда технологик тараққиётни, Россиянинг глобал қурол бозорида етакчи мавқеини сақлаб қолиш ҳам муҳимдир.

Сўнгги ўн йилликлардаги Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливия, Югославиядаги ҳарбий можаролар тажрибаси шуни кўрсатадики, Ғарбнинг асосий воситаси ёки "дубулғаси" - ҳавода миқдорий ва сифатли ҳукмронлик (ҳужум авиацияси, қанотли ракеталари, дронлар). Пентагон фавқулодда ядросиз зарба бериш концепциясини ишлаб чиқмоқда, у Америка қуролли кучларига АҚШнинг ҳар қандай душмани бир неча соат ичида мағлубиятга учратадиган, мустаҳкам ва ҳаракатчан нишонларга ноядровий қуроллар билан зарба бериш имконияти бериши керак.

Эслатиб ўтаман, АҚШнинг ўзи сохта баҳоналар билан 2019 йилда ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бекор қилди, стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги битимда аниқсизликни келтириб чиқарди ва глобал ракетага қарши мудофаа тизимининг зарба бериш потенциалини оширди. АҚШнинг ҳарбий бюджети 2020 йилда 750 миллиард долларгача кўтарилди - бу рақам Россия мудофаа бюджетидан 10 баравар кўп ва дунёнинг бошқа мамлакатларининг ҳарбий харажатлари билан таққосланади.

Шу фонда қудратли Ҳаво-космик кучлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини шакллантириш Россия учун шартсиз давлат устуворлигига айланмоқда. Москва хавфсизликнинг бутун периметри бўйлаб ҳарбий таҳдидларнинг ўсишига жавоб қайтаришга, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ва қуроллари имкониятларини оширишга, иттифоқчилар хавфсизлигини мустаҳкамлашга мажбур.