Сардобаликларнинг кредит тўлови муддати узайтирилди

Бундан ташқари, "Халқ банки" томонидан 4 351 талофат кўрган хонадон эгаларига уларга тўланадиган компенсация пулларини тушириш учун банк хизматларига тўлов ундирилмаган ҳолда янги пластик карталар очиб берилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Сирдарё вилоятида тошқиндан зарар кўрган аҳоли яшаш пунктларини тиклаш ва таъмирлаш ишлари фаоллик билан олиб борилмоқда, дея амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди ФВВ. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

"Сардоба" иши бўйича тергов қандай бормоқда: Бош прокуратуранинг илк баёноти

Тикланган ҳужжатлар

Бугунги кунга қадар, жами 1 349 фуқаронинг биометрик паспортлари тикланган. Шунингдек, қайта ўрганиш натижасида 1 116 фуқаронинг паспорти топилди. Ҳозирги кунда 983 нафар фуқаронинг паспортларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 818 та туғилганлик ва 12 ўлим ҳақидаги, 291 та никоҳ гувоҳномаларинг тикланган.

Банкдаги қарзлар муддати узайтирилди

Фуқароларнинг банк кредит қарздорликлари маълум бир муддатга узайтириб берилди.

Хусусан, талофат кўрган 13 383 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг банклардан мавжуд 186,2 млрд. сўмининг қайтариш муддати 6 ойгача узайтириб берилди.

Шунингдек, жами 5 549 нафақахўрнинг 3,9 млрд. сўмлик пенсия пуллари Халқ банки филиаллари томонидан нақд пул шаклида тўлиқ етказиб берилди.

Бундан ташқари, Халқ банки томонидан 4 351 талофат кўрган хонадон эгаларига уларга тўланадиган компенсация пулларини тушириш учун банк хизматларига тўлов ундирилмаган ҳолда янги пластик карталар очиб берилди.

Банк томонидан жами 294 йўқолган пластик карталар қайта тикланди.

Таъмирлаш ишлари

Шуни алоҳида қайд этиш керакки,тошқиндан талофат кўрган 541 та уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирга 13 524 нафар ишчи ва 622та транспорт воситаси жалб қилинган.

Ҳудудларни сув тошқинидан ҳосил бўлган лой ва бошқа чиқиндилардан тозалаш ҳамда йўл жиҳозларини қайта тиклаш учун қурилиш соҳасидан 158 та автотранспорт ва машина-механизмлар ҳамда 323 нафар йўлсоз жалб қилинган.

Нидерланд олимлари Сардоба ҳодисаси бўйича дастлабки хулосаларини айтишди

Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўли нинг 5-26 км оралиғида 1879 дона йўл ўртасидаги ажратувчи ва йўл четидаги ҳимояловчи тўсиқларни қайта тиклаш, 2,4 км узунликдаги автомобиль йўлига 2475 тонна асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг жами 77  км, 242дона йўл четидаги ҳимояловчи тўсиқларни қайта тиклаш, 31257 м3 тупроқ ва 14726 м3 қум шағал аралашмаси билан йўл асоси ва кўприкларга кириш-чиқиш қисмларини тиклаш ишлари амалга оширилган.

Мазкур кенг кўламдаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари фаол жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонидан сув ўпирилиши рўй берди. Бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолди, йўллар ва қишлоқ хўжалиги ерлари зарарланди ва вайрон бўлди. Ҳатто Қозоғистоннинг жанубий туманлари ҳам зарарланди.

Мирзиёев Сардоба сув омборини қуриш нега керак бўлгани ҳақида гапирди

Олти киши табиий офат қурбони бўлди  (икки аёл ва тўрт эркак), яна бир киши бедарак йўқолган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Мансабга совуққонлик билан қараш" ва "Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Терговчилар томонидан рўй берган воқеанинг тўртта версияси кўриб чиқилмоқда: лойиҳалаш хатолари, қурилиш қоидаларига риоя қилмаслик, фойдаланиш жараёнидаги хатолар ва табиий офат.