Нидерланд олимлари Сардоба ҳодисаси бўйича дастлабки хулосаларини айтишди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛиквидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области
Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисобот муаллифлари тўғон ўпирилишини тезкор таҳлил қилиш ва баҳолаш учун ҳали эрта ва бу борада хулосалар саёз бўлиши мумкинлигини айтиб ўтишган.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Нидерландиялик мутахассислар Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишини ўрганиб махсус ҳисобот тайёрладилар, деб хабар беради "Дунё" АА.

Ушбу ҳисобот Deltares билан боғлиқ мутахассислар гуруҳи томонидан сунъий йўлдош маълумотлари асосида тайёрланган ва унда асосан табиий сабаблар ҳисобга олинган.

"Сув ўпирилиш катта миқдордаги ёғингарчиликдан тўғон хаддан ташқари тўлиши, шамол тўлқини ёки қувурлар ичидаги эрозия натижасида содир бўлиши мумкин", дейилади маълумотда.

Шунга қарамай, маъруза муаллифлари тўғон ўпирилиши тезкор таҳлили ва баҳолаш ҳали эртаки, саёз эканлигини эслатдилар. Тўғон ўпирилишининг асосий жараёнлари ва сабабларини тушуниш тошқинни чуқур ва батафсил баҳолашни талаб қилади.

Уларнинг фикрига кўра, мунтазам ва қўшимча мониторинг ва текшириш тизимларини яратиш, сув ресурслари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш, прогноз қилиш, эрта огоҳлантириш, қарорларни қабул қилиш ва бошқариш тизимларини қўллаб-қувватлаш, таъсирни баҳолаш ва фавқулодда вазиятлар режаси, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва ҳоказолар, ҳавфга асосланган табиий офатларни бошқариш каби нотузилмавий чораларни кучайтириш ҳам давлат идоралари учун муҳим вазифадир.

Почти 60 человек пострадали от прорыва дамбы на водохранилище в Сырдарье - Sputnik Ўзбекистон
"Сардоба" иши бўйича тергов қандай бормоқда: Бош прокуратуранинг илк баёноти

Бироқ, зарур шарт-шароитларнинг аксарияти яратилиб бўлган, фақат уларни илғор билимлар, кўникмалар, инновацион технологиялар ва илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш ва кучайтириш керак.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонидан сув ўпирилиши рўй берди. Бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолди, йўллар ва қишлоқ хўжалиги ерлари зарарланди ва вайрон бўлди. Ҳатто Қозоғистоннинг жанубий туманлари ҳам зарарланди.

Олти киши табиий офат қурбони бўлди  (икки аёл ва тўрт эркак), яна бир киши бедарак йўқолган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Мансабга совуққонлик билан қараш" ва "Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Терговчилар томонидан рўй берган воқеанинг тўртта версияси кўриб чиқилмоқда: лойиҳалаш хатолари, қурилиш қоидаларига риоя қилмаслик, фойдаланиш жараёнидаги хатолар ва табиий офат.

Янгиликлар лентаси
0