ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни қабул қилишни бошлади

Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2020 йил 18 майдан бошлаб Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

ТИВ чегарада тўпланиб қолган фуқаролар ҳақида

Хабарда айтилишича, қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган. Фуқаролар қабули ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ва шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, бир марталик қўлқоп ва антисептик воситалар) фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.

Қабул вақтлари: 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача.