ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Россия-Қозоғистон чегара назорати пунктлари яқинида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти расмий изоҳ берди.
Хабарда айтилишига кўра, ТИВ Оператив штаби вазиятни маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган. Шунингдек Бош консулхона юртдошларимиз ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатган.
Шу билан бирга ТИВ Республика Консуллик-ҳуқуқий департаменти чегара яқинда кутаётган фуқароларни махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришда, “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмоқда.