Узоқ кутилган қайтиш: бортида ўзбекистонликлар бўлган бешинчи чартер Тошкентга қўнди

Ўзбекистон 11 майдан бошлаб ўз фуқароларини бошқа давлатлардан олиб кела бошлади. 16 май ҳолатига кўра бешта авиарейс амалга оширилди. Бу сафар борт Тошкентга икки гуруҳдан иборат - Сингапур ва Малайзиядан олиб чиқилган ўзбекистонликларни етказди
Sputnik

Бортда жами 237 нафар йўловчи бор эди.

Самолёт трапи олдида Тошкентга олиб келинганларни тиббиёт ходимлари ва санитар хизмат ходимлари кутиб олдилар. Улар йўловчиларнинг иссиғини ўлчаб, дезинфекция ишларини амалга оширдилар, агар шунга талаб бўлса биринчи тиббий кўрик ҳам ўтказилмоқда.

ТИВ чегарада тўпланиб қолган фуқаролар ҳақида

Тошкентга келган йўловчиларнинг барчаси аэропортдан тўғри вақтинчалик жойлашиш махсус марказларига икки ҳафталик карантинга юборилади. 

Ҳозирча рейслар жадвали 24 май санасига қадар шакллантирилган. Чартер рейсларга рўйхат келиб тушган аризалар бўйича чет давлатлардаги дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан шакллантирилмоқда.

Ватанга биринчи навбатда кекса ёшдаги кишилар, ногиронлиги бор инсонлар ёки оғир хасталикка чалинганлар, ҳомиладор аёллар ва ёш болали йўловчилар қайтарилмоқда. Элчихоналар ва консуллик бўлимлари қошида "тезкор алоқа" линиялари ташкиллаштирилган бўлиб, улар орқали Ўзбекистонга қайтиш имкониятлар борасида барча зарур маълумотларни олиш мумкин.