Туркияда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларга озиқ-овқат масаласида ёрдам берилади

Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Туркияда оғир шароитга тушиб қолган ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида янги хайрия лойиҳаси иш бошлаган.

COVID-19 туфайли Туркияда 4 кунга қўмондонлик соати киритилади

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида шохобчаларига эга BİM озиқ-овқат дўконларининг раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари карталарини сотиб олган.

Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.

Карта эгалари маълум вақтдан сўнг, харид қилган озиқ-овқатлари тугагач, қайтадан элчихонага мурожаат қилишлари мумкин.

Анқарадан бошқа шаҳарлардан мурожаат қилган фуқароларга озиқ-овқат талонлари почта хизматлари орқали етказиб берилади.

Карталарни олиш учун бевосита элчихонага мурожаат қилиш мумкин: элчихона манзили: Sancak Mah., 549 Sokak, № 3, Yıldız - Çankaya, Ankara

Шунингдек, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёки касалликка чалинган фуқаролар ҳам элчихонага мурожаат қилишса, уларга қўшимча ёрдам ажратилади. Яъни даволаниш пули ёки операция харажатлари тўлаб берилиши мумкин, дейилади хабарда.