ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатнинг 31 вилоятида 4 кунлик қўмондонлик соати эълон қилди, деб хабар қилмоқда Известия нашри.
Хабарда айтилишига кўра қўмондонлик соати 23 апрел куни бошланиб 26 апрел оқшомида тугайди.
"Ушбу тадбирнинг мақсади - байрам кунларида касаллик кескин тарқалишини олдини олиш бўлиб, унинг натижасида байрамдан сўнг Рамазон ойини хотиржам бошлаш умидадмиз", - деди Эрдўғон.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 23 апрел куни - Мустақиллик куни миллий байрами нишонланади. Шунингдек 24 апрелдан мусулмон дунёсида Рамазон ойи бошланади.
Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига Туркия COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунёда энг юқори ўринлардан бирида кетмоқда. Мамлакатда зарарланганлар сони 90 мингдан ошган, вафот этганлар 123 кишини ташкил қилмоқда.