Ўзбекистонда коронавирус: 14 май асосий хабарлари

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 2136 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 81 фоизга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636  нафарни ташкил қилмоқда.

Тожикистонда коронавирус қурбонлари сони 29 нафарга етди

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 2136 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 81 фоизга етди.

Бугуннинг ўзида Тошкент шаҳар (33) ва Самарқанд (26) вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.

Фарғона вилояти - коронавирусдан холи ҳудуд

Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди. 

Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) Олтиариқ туманидан бўлиб, коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олганди.

Вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.

Хитой ёрдами

Хитойдан Ўзбекистонга COVID-19 га қарши кураш учун инсонпарварлик ёрдамини етиб келди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилишича, республикага тиббий кийимлар, жарроҳлик ниқоблари, кўзойнаклар ва контактсиз электрон термометрлар олиб келинди. Юкнинг умумий оғирлиги 12 тоннадан ошади.

Ўзбекистонда коронавирус: 14 май асосий хабарлари

Маҳаллий авиа ва поезд қатновлари

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар ва тезюрар поездлар ҳаракати тикланади. Хусусан, Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Дунё ва COVID-19

COVID-19 дунёнинг 180 дан ортиқ давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 4,35 миллиондан ошди, 297 минг киши вафот этди.