ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўтган сутка давомида Тожикистонда коронавируснинг янги штамм ташхиси қўйилган олти нафар бемор вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигига асосан.
14 майдаги статистик маълумотларга кўра, коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 29 кишига этди.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан янги ўлим ҳолатлари йўқлигини маълум қилганди.
Тожикистонда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 30 апрел куни аниқланди. Инфекциянинг мамлакат бўйлаб тарқалиши ҳақида пандемияни олдини олиш бўйича Республика штаби эълон қилди.
Бугунги кунда коронавирус билан оғриган беморлар сони 907 кишига этди.
Ҳукумат Тожикистонда хавфли инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда.